- Телефон:
- +998 71 294 76 99
- Email:
- puls-bah@yandex.ru
- Иш тартиби:
- Душанба - Жума (с 9:00 до 17:00)
«Puls - Bah» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти 1993 йили рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиси саналади.
Корхонамиз импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаради, бу эса Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти ва инвестиция сиёсатининг энг устувор мақсади ҳисобланади. Шунингдек, корхонамиз респуубликамиздаги сантехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан саналади.
«Puls - Bah» қўшма корхонаси Европа технологиялари бўйича ҳамда полиэфир смола ва маҳаллий хом ашё материалларидан фойдаланган ҳолда сантехника буюмлари ишлаб чиқаради. Бугунги кунда «Puls - Bah» ҚК МЧЖ ванна, душ тагликлари, раковинанинг 50 дан ортиқ тури, “Генуя” идиш ювиладиган раковина ва ускуналарини ишлаб чиқармоқда.
Зичлаштирилган ванналар — ванна ишлаб чиқаришнинг тараққиётидаги жадал йўналишдир.Зичлаштирилган ванналарнинг энг асосий жозибадор жиҳати – енгиллик, қоплама сифати ва замонавий дизайн. Замонавий талабларга кўра ванна етарлича енгил бўлиши, дастлабки оқ рангини сақлаб қолиши, тирналмаслиги ва дағал бўлмаслиги, осон таъмирланиши, имкон қадар геометрик шакли ҳамда гигиенага риоя қилиниши бўйича миллий меъёр ва стандартларга жавоб бериши, ва албатта оммабоп нархда бўлиши зарур. Зичлаштирилган ванна шу маънода деярли барча талабларга жавоб беради.
Зичлаштирилган ваннамизнинг каркаси жуда осон йиғилади ва ташиш учун қулайдир.
2 даражадаги мустаҳкамликка эга:
1-даража – пайвандланган рама оғирликни ваннанинг бутун туб юзаси бўйлаб тақсимланишини таъминлайди.
2-даража – ванна туби бўйлаб бўйлама ва кўндаланг асослар ундан энг кўп юк билан ҳам фойдаланишда ишончлилик ва мустаҳкамликка эришишини таъминлаб беради. Баландлигини ўзгартирса бўладиган оёқлари эса полингиздаги паст-баландликларга барҳам беришга ёрдам беради.
Зичлаштирилган ванналарнинг афзалликлари:
Доимий ҳамкорларимизга биз алоҳида шартлар таклиф қиламиз.